Запросить цены
Новости

Пахта-тўқимачилик кластерлари Ўзбекистонга йирик брендларни релокация қилмоқда

11.09.2023

Қашқадаре вилояти Кўкдала тумани ҳокими бошчилигидаги делегация айни дамда Италияда бўлиб, машҳур итальян бренди ҳисобланган “Cotonella” брендини Кўкдалага олиб келиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

“Кўк дала” пахта-тўқимачилик кластери негизида “Cotonella” брендини маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди (https://t.me/uztsuz/9734) ва айни дамда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Кластер вакиллари шу кунларда “Cotonella” нинг Италиядаги офисида бўлиб, брендни релокация қилиш юзасидан чора тадбирларни муҳокама қилмоқда.

Кластер раҳбари сўзларига кўра, бренд остида махсулотларни тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини ташкил этиш ва янги турдаги маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш мақсадига эришилади. Бу кластернинг маҳаллий пахтани қайта ишлаш, ундан юқори кўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади ва Италиянинг етакчи тикув технологиялари ва билимларини ўрганиш имконияти яратилади.

23
img

Фотогалерея

img

Другие новости