Запросить цены
Новости

Ўзбек тўқимачилари жаҳон брендлари бош қароргоҳида: Ralph Lauren

11.09.2023

Америка Қўшма Штатларига ташрифи давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” делегацияси жаҳон брендлари билан ҳамкорлик ва ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш учун бир қатор қизиқарли учрашувлар ўтказди.

Ушбу учрашувлардан бири йиллик даромади 6,2 миллиард долларга тенг ва Ralph Lauren, Polo Jeans Co., RRL, RLX, Rugby, RL Childrenswear, Chaps, Club Monaco каби ва бошқа машҳур брендларни бирлаштирган Американинг премиум бренди Ralph Lauren Corporation билан бўлди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон муносиб меҳнат шароитларини яратишда энг юқори натижаларга эришишга қаратилган ва маҳсулот сифати устида астойдил ишлаши юзасидан натижалар кўриниб турибди.  ILO ва IFC, Better Work, BCI дастурлари каби халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда фаол тарғиб қилинмоқда ва бу Ўзбекистоннинг юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини барқарор етказиб берувчи сифатида жаҳон миқёсида тан олинганидан далолат беради.

Хусусан, Ўзбекистоннинг кўплаб тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж корхоналари жаҳон бозорига чиқиш учун, айниқса, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида (BSCI, Wrap, Sedex, OekoTex, Better Cotton) зарур лицензия ва сертификатларга эга эканлигига эътибор қаратилди.  Шу муносабат билан хорижий томон Европа бозорида пахта толасидан маҳсулотларига талаб ортиб бораётганини ҳисобга олиб, республика корхоналарини мумкин бўлган ҳамкорлик учун ўрганишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида “Ўзтўқимачиликсаноат”нинг ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистонга кўчириш таклифини италиялик етказиб берувчилар билан муҳокама қилиш имконияти келишиб олинди.

22
img

Фотогалерея

img

Другие новости