Запросить цены
Новости

Ўзбек тўқимачилари жаҳон брендлари бош қароргоҳида: PVH Corporation

11.09.2023

Ҳеч кимга сир эмаски, бир неча йил олдин жаҳон брендлари Ўзбекистонни тўқимачилик етказиб берувчиси деб ҳисобламаган, бундан ташқари, кўплаб компанияларнинг сиёсати ўзбек пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш занжирида ишлатмасликни буюрган. Агар бирон бир учрашув бўлса, брендлар ва компаниялар жим туришни афзал кўришган, No picture, No video.

Бугунги кунда вазият кескин ўзгарди, жаҳон ҳамжамияти нафақат пахта ва тўқимачилик саноатидаги ислоҳотларни тан олди, балки халқаро ташкилотлар брендларни ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олишга чақирмоқда.

Биз брендларга маҳсулот етказиб беришни бошлаганмиз ва кўплаб ритейлерларнинг таъминот занжирларига кириб бўлганмиз. Бу ёғига ўзбек тўқимачилиги учун деярли барча эшиклар бўлганда, экспортни кенгайтириш ва юқори сифат даражасига чиқиш вазифаси турибди.

АҚШда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакилларининг PVH Corporation раҳбарияти билан яна бир муҳим учрашуви бўлиб ўтди.

PVH Corporationсига Calvin Klein, Tommy Hilfiger, Van Heusen, IZOD, Arrow, Warner’s, Olga ва Geoffrey Beene каби таниқли брендлар кириб, улар 40 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд ва йиллик айланмаси 9 миллиард долларни ташкил этади.

Америка компанияси вакиллари пахта-тўқимачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, пахта етиштиришдан то тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш занжирининг кузатувчанлигини йўлга қўйишда эришилган ютуқларни қайд этиб, компания Better Work дастури натижалари асосида ўзбек ишлаб чиқарувчиларни компаниянинг таъминот занжирига қабул қилишни кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлади.

Сизга шуни эслатиб ўтамизки, Better Work дастури Ўзбекистонда расман ишга тушди ва 15 дан ортиқ Ўзбекистон корхоналарини қамраб олди. Шунингдек, Ўзбекистонда Better Work дастурини татбиқ этиш шарти билан Disney жаҳон бренди Ўзбекистонни етказиб берувчи давлатлар рўйхатига киритди.

 

uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

40
img

Фотогалерея

img

Другие новости