ТТМЕ иштирокчисининг таассуротлари: Тўқимачиликда катта имкониятлар
Маълумки, мерсеризация, оқартириш, бўяш ва бошқа жараёнларда ишлатиладиган тўқимачилик кимёси саноатнинг муҳим қисмидир. Кимёвий моддалар тўқимачилик ишлаб чиқаришнинг деярли барча босқичларида қўлланилади. Саноатнинг ушбу қисми ТТМЕ кўргазмасида ҳам намойиш этилган.
“Neochem” компаниясининг халқаро бизнес бўйича вице-президенти Хитеш Вадирд таасуротлари:
“Neochem – бу махсус кимёвий моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва 1979 йилдан, яъни бозорда 44 йилдан бери фаолият юритаётган Ҳиндистон компанияси. Биз ишлаб чиқарадиган кимёвий моддалар 8-9 турли соҳаларда қўлланилади, аммо тўқимачилик бизнинг асосий бизнесимиздир.
Бу бизнинг Ўзбекистонда биринчи маротаба бўлишимиздир ва биз тўқимачилик саноати учун катта имкониятлар мавжудлигини тушунамиз. Шунинг учун биз Ўзбекистонда яқин ҳамкорлик қилишимиз мумкин бўлган ҳамкорларни қидирмоқдамиз”.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин

Фотогалерея
